...
МЕНЮ
ONLINE TV

Volkswagen V6 дизел двигателларига ноқонуний дастурий таъминот ўрнатганини тан олди


18:26, 27.11.2015 Технология
 2 528

Volkswagen ишлаб чиқарган двигателлар билан жиҳозланган автомобиллар бутун дунё бўйлаб ўз заводига қайтарилмоқда. Бунга двигателларда аниқланган носозлик сабаб бўлди.

Autonews интернет саҳифасининг маълумотига қараганда, 2009 йилдан кейин ишлаб чиқарилган Audiнинг барча автомобилларида ноқонуний дастурий таъминот мавжудлиги маълум бўлди. Энди Volkswagen 85 минг дона машинани қайта текшириб чиқишига тўғри келади.

Шуни таъкидлаш лозимки, АҚШда Audi А6, А7, А8 ва Q5дан ташқари, ВW Touareg ва Porsche Cayenne автомобиллари ҳам ушбу двигателлар билан жиҳозланган. Компаниянинг ҳисоб-китобига қараганда, бу носозликни бартараф этиш учун тахминан 2 млн. евро мағлаб керак бўлади.

2015 йилнинг сентябрь ойи ўрталарида АҚШнинг Environmental protection agency қўмитаси Volkswagenни товламачиликда айблаб, унинг двигателлари замон талабларига жавоб бермаслигини таъкидлаган эди. Қўмитанинг фикрига кўра, двигателларда ҳаракатланувчи автомобиллар атмосферага меъёрда белгиланганидан 40 марта кўп заҳарли газ ажратар экан.

Жами бўлиб, Volkswagen АҚШдан 16 млн., Европадан эса 11,5 млн. автомобилни мавжуд бўлган камчилиги сабабли ортга қайтариб олган. Немис автоконцернининг учинчи чоракдаги молиявий зарари 3,5 млрд. еврога етди.
АҚШдаги можаро ортидан Корея ҳам Volkswagenнинг 125,522 дона автомобилида двигател билан боғлиқ носозликларни аниқлаган. Ҳукумат Volkswagenдан барча автомобилларни қайтариб олиб, етказилган зарарни қоплашини талаб қилмоқда – деб ёзади The Guardian.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Volkswagen 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!