...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жомбой шифохонасидаги можароларга мансабдорлар нега жим қараб турибди?


15:47, 27.11.2015 Жамият
 7 417

Қўл-оёқ, ўпка, онг ва забон қанча туради? Ёхуд туғруқхонада шу аъзолари фаолиятидан айрилган ёш она қисмати ҳақида.

Интернетдаги ижтимоий тармоқларни кузата туриб, facebook.comда ёзиб қолдирилган бир воқеани ўқиб қолдим. Тармоқ фойдаланувчиси Наргиза Усанбоева ўз бошидан кечирган воқеани қуйидагича ҳикоя қилган.

“Бу ҳақда ёзиш, хотирлаш, ўтган кунларни кўз олдимизга келтириш биз учун жуда оғир. Биз ҳам майли, мана, беш ойдирки, жон-у тани азобда ётган 24 ёшли синглимга эса...” – дея гап бошлайди Усанбоева. Унинг маълум қилишича, 1991 йилнинг 25 июнида таваллуд топган синглиси Муборак Усанбоева жорий йилнинг 3 июлида биринчи фарзандини дунёга келтириш учун Самарқанд вилояти Жомбой тумани марказий шифохонасининг туғруқ бўлимига боради. 4 июл куни туш вақтида эса шифокорлар “Ҳомила боши она чаноғига диспропортцияси, йирик ҳомила” тахшиси билан Муборак Усанбоевани шошилинч равишда операция қилишади. Кесарча кесиш вақтида Муборак Усанбоеванинг ўпкаси тешилади ва комага тушади. Facebook.com фойдаланувчи синглиси билан боғлиқ ҳолатни баён этар экан, шифокорларнинг бу вазиятда ўзини қандай оқлаганини ҳам илова қилди. “Бу ҳолатни шифокорлар “Лидокаин перепаратига реакция” деб, кейин “Ўпкага сув кетиб қолибди”, ундан сўнг “Ўпкаси асли касал бўлган”, охири эса “Буллёз касаллиги” дея изоҳлашди.  Хўп, синглимнинг ўпкаси касал экан, нега улар операциядан аввал чора кўришмади? Нима учун зарур текширувлардан ўтказишмади? Нега шошилинч операция қилишди? Ваҳоланки, синглим туғруқхонага бир кун олдин келганди-ку!”
 
   Хўп, синглимнинг ўпкаси касал экан, нега улар операциядан аввал чора кўришмади? Нима учун зарур текширувлардан ўтказишмади? Нега шошилинч операция қилишди? Ваҳоланки, синглим туғруқхонага бир кун олдин келганди-ку!

Масалага аниқлик киритиш мақсадида, туқруқхона маъмурияти Муборак Усанбоеванинг рентген натижаларини Самарқанд вилояти сил касалликлари шифохонасига жўнатади. Кўп ўтмай М.Усанбоеванинг ўпкаси туғруқ вақтига қадар соғлом бўлгани, ҳеч қандай касаллик аломатлари сезилмагани, ўпка эса зўриққани аниқланади.

“Синглимнинг ҳолатида ҳеч қандай ўзгариш бўлавермагач, биз Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш” Бош бошқармасига мурожаат қилдик” – дейди Наргиза Усанбоева. Унинг маълум қилишича бемор 27 июлга қадар сунъий нафас берувчи мосламалар орқали яшаб турган.

“Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш” Бош бошқармаси бошлиғининг таклифи билан 5 август куни синглимни Самарқанд шаҳар шифохонасига кўчирдик. У ерда ўндан ошиқ малакали шифокорлар иштирокида консилиум ўтказилди ва синглимга “апалик синдром” деган ташхис қўйилди” – дейди шикоятчи. Бу вақтга қадар Жомбой тумани марказий шифохонаси шифокорлари беморнинг оила аъзолари ва яқинларини “мана бугун, ана эртага” деган турли важ-корсонлар билан Муборак Усанбоеванинг оёққа туриб кетишига ишонтириб келишган.

“Апалик синдром” нималигини билгач, жим туролмадик ва шу йилниннг 24 августида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасига, 27 августда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига шикоят аризаси билан мурожаат қилдик”. Наргиза Усанбоеванинг маълум қилишича, орадан уч ой вақт ўтган бўлса ҳам юқорида номлари келтирилган ташкилотларнинг жавобидан дарак йўқ. Ички ишлар вазирлигининг шикоятни кўриб чиқиш ҳақидаги жавоб мактуби, беморнинг онаси Хонимой Усанбоева истиқомат қиладиган туман участка нозирига жўнатилган.

“Ўтган ой Жомбой тумани шифохонаси шифокори Неъмат Аҳмедов ва бир мутахассис келиб синглимни кўриб кетишди. Улар куёвимиздан “Даъвом йўқ” мазмунида хат ёздириб олишган. Онамдан ҳам сўрашган, аммо онам ёзмаганлар” – дейди беморнинг опаси. “Беш ой аввал комага тушган ва ҳамон тўлиқ ўзига келмаган, ногирон бўлиб қолган синглимнинг тақдири билан боғлиқ шикоят аризаси кўриб чиқилиб, бизга бирор хабар айтилмади. Синглимнинг хуши ўзида эмаслиги ва гапира олмаслиги сабаб, аризани онам эдилар. Кўрганлар бефарқ бўлмасин, деган ниятда аризага синглимнинг суратларини ҳам илова қилганмиз. Наҳот, фуқароларнинг мурожаатлари шунчалик узоқ кўрилади? Шу қадар бефарқлик билан қараладими ёки? Мурожаатлар узоғи билан бир ой муддатда кўриб чиқилмасмиди?”
Сам​арқанд вилояти Жомбой тумани марказий шифохонасининг “оқ халатдаги фаришталар”и бемор М.Усанбоеванинг ўрнида ўз фарзандлари, опа ёки сингиллари бўлганда ҳам шундай йўл тутган бўлармидилар?
Facebook.com фойдаланувчиси Наргиза Усанбоеванинг синглисининг тақдири билан боғлиқ юқоридаги фикрларини ўқиб, суратларини кўриб бефарқ бўла олмайсан киши. Самарқанд вилояти Жомбой тумани марказий шифохонасининг “оқ халатдаги фаришталар”и бемор М.Усанбоеванинг ўрнида ўз фарзандлари, опа ёки сингиллари бўлганда ҳам шундай йўл тутган бўлармидилар? Хўш, тегишли давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг бу масалага нисбатан нега парвойи фалак? Фарзандимни эсон-омон дунёга келтириб, юрт корига ярайдиган комил инсон қилиб тарбиялайман деб, кимнингдир масъулиятсизлиги ва бефарқлиги сабаб, бугун тўшакка михланган аёлнинг қисмати нега эътибордан четда қоляпти? Она сутидан ҳам, меҳридан ҳам мосуво гўдак тақдири нега ҳеч кимни ўйлантирмаяпти? (!) “Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 11 моддасига кўра, қўшимча ўрганишлар ва текширишни талаб қилмайдиган масалалар 15 кундан кечиктирилмай ҳал этилиши керак эмасмиди? Хўп, масалани ўрганиш узоқ чўзилди, тергов суриштирув ишлари анча вақт талаб қилди ҳам дейлик, бу ҳақида ақалли икки энлик хат билан ариза муаллифини огоҳлантириш мумкин эди-ку. Бугун беморнинг волидаси Хонимой Усанбоева Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилганига роппа-роса 3 ой бўлди.
Мен билган ҳақиқат шу: синглим туғруқхонага ўз оёғи билан соғлом кириб борган ва соғлом 4,7 кг. чақалоқни дунёга келтирган! Шифохонадан эса ногирон бўлиб чиқди: ўтиролмайди, юролмайди, гапира олмайди, фикрлолмайди, ҳатто ўзи овқатлана олмайди ҳам!
Мамлакатимиз истиқлолга эришган илк йилларданоқ Президентимиз раҳнамолигида репродуктив саломатлик, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. “Соғлом она – соғлом бола” миллий модели ишлаб чиқилиб, ҳаётга тадбиқ этилди.  Соғлиқни сақлаш тизими буткул такомиллаштирилди, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳам маънан, ҳам жисмонан етук авлодни вояга етказиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Яратиб берилган шарт-шароитларни тушуниб етмай, ўз вазифасини суиисътемол қилаётганлар, эгнидаги оқ либоси, шифокор деган номга доғ тушираётганлар ҳамон учраб тургани ачинарли ҳол, албатта. Синглисининг аҳволидан охир-оқибат умидсизликка тушган Наргиза Усанбоева биз билан суҳбатлашар экан, сўзларига қуйидагича якун ясади.

Наргиза Усанбоева:
— Синглимни шу кўйга солган шифокорларга чора кўриладими, йўқми, ҳақиқат қандай қарор топади, мен буни билмайман. Аммо мен билган ҳақиқат шу: синглим туғруқхонага ўз оёғи билан соғлом кириб борган ва соғлом 4,7 кг. чақалоқни дунёга келтирган! Шифохонадан эса ногирон бўлиб чиқди: ўтиролмайди, юролмайди, гапира олмайди, фикрлолмайди, ҳатто ўзи овқатлана олмайди ҳам! Мана шу — ҲАҚИҚАТ!
 
Тасодифан интернет саҳифаларида кўриб қолдим. Донорлар ўз тана аъзолари (битта буйраги, жигарининг маълум қисми)ни 380.000-400.000 АҚШ долларига баҳолашаркан. Хўш, синглимнинг ишлаб турган қўл-оёғи қиймати қанча эди? Операция чоғида тешилган ўпкасининг баҳоси-чи? Мияси, онги, забони-чи?
Кома туфайли онг-у шууридан айрилган инсон ҳаёти қанчага баҳоланади?
   
Мазкур шикоят юзасидан ИИВга мурожаат қилганимизда улардан айтарлик жавоб ололмадик. Балки тез орада ҳуқуқ-тартибот органлари масалага ойдинлик киритиб, айбдорларни аниқлашар. Ҳар нима бўлганда ҳам биз www.qalampir.uz сайти жамоаси номидан бемор Муборак Усанбоевага мустаҳкам соғлик, онаси ва яқинларига эса куч ҳамда сабр-тоқат тилаб қоламиз.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Жомбой шифохона шифокор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

AZIM
20:14 22.12.2015

manmcha iiv chora kormasa kattaroqoq joyga shikoyat berish kerak


Guli
15:02 28.11.2015

Ona farzandini dunyoga keltirgunca ikkita dunyoni urtasida turadi diyiwadi tugruq azobini tuqqan biladi ILTIMOS wifokorla sal masulyatli buliwsa wunaqa holatlar yuz bermasdi bu qizzi oila azolariga sabr tilemiz farzandini baxtiga tezro oyoqqa turib sogayjb ketsinla


Guli
14:59 28.11.2015

bilmadim yo wuncali jinoyatcila kupeyib kettimikan ulardi vaqti yomikan odamlardi arizalariga vaqt topiwalmedi uyimi ugri urgan kere busa ugrigaca uzm uwab berdim lekin ikki yil buldi ikki yilda eriwganm bir parca qogoz buldi pul undirilsin dgan xat buldi bowqa hiwtma yuqatlganlarimi topmadim yoki uwa ugrink qamatalmadim bir sum pulimi qaytaralmadim mayli mani problemam bulanikini oldida meloc lekin man bir narsani aytmoqciman hamma uzjni vazifasiga etiborli busa doktorla tergovcila sudyalar odamlarda insof busa wunda haqiqat yuzaga ciqardi aybdorla tegiwli jazosini olardi...


Muzaffar
23:24 27.11.2015

Muqaddas Usanboyevaga hudo shifo bersin. Nahotki inson taqdiri uning sog'ligiga nisbatan shunchalar befarq bolish mumkin."mansabdor" shaxslar o'z vazifalariga munosib bolmaganlari tufayli bunday holatlar yana takrorlanishi mumkin. Mening fikrimcha ularga tegishli choralar albatta ko'rilishi lozim.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар