...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси бош шифокори ҳам “учди”


15:17, 11.07.2018 Жамият
 11 670

Ишда камчиликларга йўл қўяётган раҳбарларга кескин чоралар ҳам кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси ўрганиш ўтказилди. Йўл қўйилган камчиликлар  сабаб ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси бош шифокори А.Зуфаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Айни пайтда, ўз вазифасига совуққонлик билан қараётган, халқ розилигини бош мақсад қилиб қўймай, ишда камчиликларга йўл қўяётган   раҳбарларга кескин чоралар ҳам кўрилмоқда, дейилади вазирлик хабарида.
 
Маълумот ўрнида, ўтган қисқа вақт давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг қуйи бўғинлари, республика ва ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида раҳбарлар алмашинуви рўй берди. Ҳудудларга республика тиббиёт муассасаларидан 134 нафар профессор, фан докторлари раҳбар лавозимларга тайинланди. Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари лавозимларига вилоят даволаш-профилактика муассасаларида ва туман тиббиёт бирлашмаларида фаол иш олиб бораётган 183 нафар малакали кадрлар раҳбар этиб тайинланди. 
Гулжаҳон Ғаниева

Теглар:Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар