...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аёл фарзандини тимсоҳ оғзидан қутқариб қолди


14:28, 11.07.2018 Олам
 6 308

Тимсоҳ дарё бўйига сув олиш учун келган болага ҳужум қилган.

Индонезиянинг Тажунг-Жабунг округида аёл қаҳрамонлик кўрсатиб тимзоҳ тортиб кетаётган фарзандини қутқариб қолди.
 
Судралиб юрувчи дарёдан сув олишга келган 11 ёшли Яди Путрага ҳужум қилган. Тимсоҳ болани оёғидан сувга торт бошлаган. Боланинг 37 ёшли онаси Расми бақирган овозни эшитиб, ёрдамга келган. Аёл югуриб келганда, бола соҳилдан 15 метр узоқликда бўлган. Она боласининг олдига сузиб борган.
 
“Мен сузиб борганимда тимсоҳ уни қўйиб юборди ва яширинди. Мени у ерда ҳужум қилиши мумкин бўлган бошқа тимсоҳлар бор-йўқлиги қизиқтирмади. Бутун диққатим фарзандимни қутқаришга қаратилганди”, дейди Расми.
 
Бола кўплаб жароҳатлар билан шифохонага олиб борилган. Унинг йиртқич тортиб кетган чап оёғи жиддий жароҳатланган.
 
Жамби вилояти Табиатни муҳофаза қилиш агентлиги воқеа жойига мутахассислар жамоасини юборган. Улар тимсоҳни ушлаб, бошқа жойга кўчиришни режалатиряпти.
 
Эслатиб ўтамиз, 4 июль куни Канадада эркак болаларини оқ айиқ ҳужумидан қутқариб, ўзи ҳалок бўлган эди. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Индонезия тимсоҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!