Lacetti ҳамда Matiz автомашинасининг тўқнашуви натижасида, ҳайдовчи аёл вафот этди.
Маълум қилинишича, Ангренда яшаган Ю.Алиева (исми ўзгартирилган) бошқарувидаги Lacetti автомашинасини шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган У.Гадоев (исмли ўзгартирилган) бошқарувидаги Matiz автомашинасининг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган. Натижада қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб ағдарилган.
Натижада Lacetti ҳайдовчиси Ю.Алиева жароҳат олиб шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Эътиборлиси, машина йўловчилари бўлмиш, аёлнинг 8 ҳамда 2 ёшли фарзандлари жароҳат олиб шифохонага ётқизилганлар