...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бундан 80 йил аввал ҳам селфи бўлган


12:45, 27.11.2015 Технология
 3 114

Интернет тармоқларидан бирида бундан 80 йил аввал суратга тушурилган селфи эгаси топилди.

   Интернет тармоқларидан бирида “john jard” номли фойдаланувчи бобосининг 1935 йилда туширган селфи суратини тақдим этди. Унда ёш йигитнинг  кучуги  билан бирга ўтирган ҳолатини кўриш мумкин. Фотосурат муаллифи эса фотоаппаратни арқон орқали ўзидан узоқ масофага боғлаган.

   Uznayvse интернет нашрининг хабар беришича, 2 куннинг ичида фотосуратни томоша қилганлар сони 1.5 миллион кишига етган. Бундан ташқари, унинг дунёдаги илк селфи эканини  рад этаётганлар ҳам йўқ эмас. Мутахассислар илк селфи 1920 йилда Жозеф Байрон томонидан олинган фотосурат эканлигини айтишмоқда.
Умида Мухторбекова

Теглар:селфи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!