Йигит суратга тушиш учун жой танлаган, лекин тошларнинг намлигидан сирпаниб, пастга қулаган.
Кеча, 20 февраль куни россиялик 25 ёшли саёҳатчи йигит ёқтирган қизи билан селфи тушаман деб шаршарадан йиқилди.
Маълум бўлишича, сайёҳлар Таиланднинг Самуи оролидаги шаршара устида айланиб турган вақтида селфи тушишга қарор қилишган. Йигит суратга тушиш учун жой танлаган вақтида тошларнинг намлигидан сирпаниб, пастга қулаган. Содир бўлган воқеадан қўрқиб кетган қиз яқин орадаги дурианлар плантациясига бориб ёрдам сўраган. Улар зудлик билан қутқарув хизматини чақирган.
Воқеа жойига етиб келган қутқарув хизмати ходимлари йигитни шаршара тагидан топишган. Бахтсиз ҳодисада омн қолган йигит оғир жароҳатлари сабаб ҳаракатлана олмаган. Унинг оёғи ва бели қаттиқ лат егани боис шифохонага етказилган.

Қобилжон Раҳимжонов