Қутқарув хизмати денгиз бўйида ҳаракатланишга доир янги тақиқ киритди.
Бундан буён, денгиз яқинида хавфсизлик қоидалари ва биринчи ёрдам йўриқномаси кўрсатилган “No selfie” эълон тахтачалари пайдо бўлади.
Маълумот учун, 1 июндан 30 сентябргача Гоада тўлқин ва кучли оқим сабаб денгизда бўлиш хавфли бўлган муссон оқимларининг сурункали даври давом этади. Бинобарин, ёз бошидан бери сувда суратга тушмоқчи бўлган икки одам чўкиб кетган.