...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: олмахон шаҳарни электрсиз қолдирди, Volkswagen менежери 169 йилга қамалиши мумкин


10:57, 26.07.2017 Олам
 2 670

Оливер Шмидт шу йилнинг январь ойи бошида Флорида штатида қўлга олинган эди. У қаллобликда айбланмоқда.

1. Хитойнинг Шэньси провинциясида қарийб 3 минг киши кучли сув тошқинлари туфайли эвакуация қилинди. Бу ҳудудда шаррос ёмғир бир неча кундан бери тинмаяпти. Маҳаллий метеорология хизмати вакиллари бир неча бор хавф ҳолатининг энг юқори – қизил даражасини эълон қилишди. Сўнгги кун ичида Юйлинь шаҳрида кузатилган ёғингарчилик миқдори 100 миллиметрга яқин. Суйдэ овулида тўғоннинг бузилиши оқибатида маҳаллий аҳоли сув остида қолди.
 
2. Калифорниянинг Сан-Диего шаҳрида 45,5 минг аҳоли электр тармоғидан узилилиб қолди. Бунга эса олмахон сабабчи бўлган. Олмахоннинг электр симларига тегиши ва натижада уларнинг қисқа туташуви туфайли 26 июль куни аҳоли турар-жойларида, корхоналарда, мактабларда электр таъминоти узилиб қолган. Хабарларга қараганда, ишчилар тахминан 1 соат ичида симлардаги носозликларни бартараф этишган.
 
3. Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида турар-жой биносининг қулаб тушиши оқибатида 17 киши вафот этди. 26 июль куни эрталаб содир бўлган воқеа Гхаткопар туманида рўй берган. 4 қаватли бинода уйлар ва хусусий шифохона жойлашган эди. Бу бинода таъмирлаш ишлари олиб борилаётган эди. Воқеа содир бўлган вақтда унинг ичида бир неча беморлар бўлган. Хабарларга кўра, 30 га яқин киши вайроналар остида қолган. Айни вақтда воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
 
4. Автомобиль ишлаб чиқарувчи Volkswagen AG концернининг менежери Оливер Шмидт ҳукумат вакилларини алдаганлиги учун қўлга олинган эди. Оливер Шмидт суд вақтида ўз айбига иқрор бўлиши ҳақида айтган. Суд эшитуви 4 августга белгиланган. Шмидт шу йилнинг январь ойи бошида Флорида штатида қўлга олинган эди. У қаллобликда айбланди. Суд уни гаров эвазига озодликка чиқаришни рад этди. У Германия фуқароси бўлганлиги учун ўз мамлакатига кетиши мумкинлиги маълум қилинганди. Дастлабки тахминларга кўра, қўйилган айбловлар учун унга 169 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.  
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Мумбай Volkswagen 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!