Ҳиндистонда маҳаллий самолёт техник носозликка учради.
Ҳиндистон авиация бошқармаси катта ходими Лалит Гуптанинг “Hindustan Times”га берган маълумотига кўра, самолёт ходимлари ички ҳаво босимини назорат қилувчи қурилмани ёқишни унутишган. Йўловчилар эса ҳаво узатувчи қўшимча кислород қурилмаларидан фойдаланиш орқали жон сақлаб қолишга муваффақ бўлганлар.
Оқибатда, учувчилар Мумбай аэропортига қайтиб қўнишга мажбур бўлганлар.
ОАВ берган маълумотга кўра, барча йўловчилар ва самолёт ходимлариининг ҳаёти сақлаб қолинган. Фақат уларнинг аксарияти бурун қонаши ва қулоқ битишидан шикоят қилганлар.