...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси муҳокамасида иштирок этади, Шимолий Корея яна ракета учирди


09:15, 29.08.2017 Олам
 2 517

Бугун, 29 август куни тонгда Шимолий Корея ҳарбийлари яна ракета учирди. Ракета Япония ҳудудидан учиб ўтди.

 
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг умумсиёсий масалалар муҳокамасида иштирок этади ва нутқ сўзлайди. Ушбу масалалар юзасидан муҳокамалар жорий йилнинг 19 сентябрь санасида бошланади. Унда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам сўзга чиқиши кутилмоқда. Йиғилишнинг биринчи кунида Ўзбекистон, АҚШ, Арманистон, Боливия, Афғонистон, Бразилия, Исроил, Польша, Франция ва бошқа мамлакатлар раҳбарлари сўзга чиқишади. БМТ Бош Ассамблеясининг муҳокамалари 25 сентябрга қадар давом этади.
 
2. 29 август куни эрталаб Ҳиндистоннинг Махараштра штатида йўловчи ташувчи поезд ўз рельсидан чиқиб кетди. Оқибатда камида 20 йўловчи жабрлангани ҳақида хабар қилинмоқда. Маълумотларга кўра, поезднинг 6 та вагони, жумладан бош вагони ҳам темир йўл изидан чиқиб кетган. Мумбай ва Тхана йўналишидаги темир йўли ҳаракатида узилишлар рўй берди.
 
3. Хориж ОАВлари Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг рафиқаси шу йилнинг бошида учинчи фарзандни дунёга келтирганлиги ҳақида хабар беришмоқда. 29 август куни эрталаб тарқалган хабарларга кўра, Ли Соль Чу февраль ойида учинчи марта оналик бахтига муяссар бўлган. Хонанда Ли Соль Чу 2016 йилнинг 9 ойи мобайнида оммавий тадбирларда иштирок этмаган. Ким Чен Ин ва Ли Соль Чу 2009 йилда турмуш қуришган. Улар бундан олдин, 2010 йилда ва 2013 йилда фарзандлик бўлишган эди.
 
4. 29 август куни эрталаб Шимолий Корея ҳарбийлари яна ракета учирди. Ракета Япония ҳудудидан учиб ўтиб, Хоккайдога қулади. Ракета умумий ҳисобда 2700 км масофани босиб ўтди. Япония ҳудудида фавқулодда огоҳлик тизими ишга тушди. Ҳарбийлар ракетани “Хвасон–12” русумидаги баллистик ракетаси эканлигини тахмин қилишмоқда.
 
5. Шимолий Кореянинг 29 августда ракета учириши ва унинг Япония ҳудудидан ўтиши сабабли Бош вазир Синдзо Абэ ва АҚШ президенти Дональд Трамп телефон орқали мулоқот қилдилар. Суҳбат 40 дақиқа давом этди. Раҳбарлар БМТнинг Хавфсизлик кенгаши йиғилишини зудлик билан ўтказишга ва Шимолий Кореяга тегишли тартибда босим ўтказишга қарор қилишди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!