...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Бухорода маданий фестиваль ўтказилади, Ҳиндистонда поезд вагони ағдарилиб кетди


09:34, 23.08.2017 Олам
 1 753

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ракета двигателллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича кўрсатма берди.

 
1. 15-17 сентябрь кунлари Бухорода “Бухоро ҳунармандлари” фестивали ўтказилади. Фестиваль шаҳарнинг туристик салоҳиятини намойиш этишга, бой маданий мерос анъаналар, урф-одатларни тақдим этишга қаратилган. Тадбир доирасида вилоятнинг кўзга кўринган ошпазлари иштирокида “Палов сайли” ҳам ташкил этилади.
 
2. Гонгконг халқаро аэропортида 320 га яқин авиарейс парвози “Hato” тўфони сабабли бекор қилинди. Метеорологлар тўфон шаҳарга катта зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантиришди. Тўфон транспорт тизими ҳаракатига путур етказди. Гонгконг ер усти метроси, аэропортга элтадиган экспресс ҳаракат, кемалар ва автобуслар қатнови деярли бутунлай тўхтатиб қўйилди. Гонгконгдаги мактаблар, банклар ва бир қатор идоралар ҳам вақтинчалик фаолиятини тўхтатиб туради.
 
3. 23 август куни эрталаб Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида йўловчи ташувчи тезюрар поезди юк машинаси билан тўқнашув натижасида рельсдан чиқиб кетди. Хабарларга қараганда, поезднинг 6 та вагони рельсдан чиқиб кетган, уларнинг биттаси ағдарилиб кетган. Оқибатда 74 киши жабрланди. Улардан 4 нафари оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда.
 
4. Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин кимёвий ашёлар илмий институтига ташриф буюрди ва ракета двигателллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича кўрсатма берди.
 
5. Белоруссияда илк электромобиль ишлаб чиқарилди. Машина илм-фан Миллий академиясида намойиш этилди. Транспорт воситасининг двигатель қуввати 80 от кучига тенг. Машина соатига 110 километр тезликкача ҳаракатланиши мумкин. Ҳозирча бу электр автомобилнинг баҳоси қандай бўлиши ҳақида маълумотлар берилмаган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!