Номаълум кимса саҳнага кутилмаганда чиқиб кетган ва микрофонни олиб, ўғирланган телефони қайтариб берилмагунига қадар концерт бўлмаслигини айтган.
2. Хави тўфони сабаб Хьюстон шаҳрида кучли сув тошқини юзага келди. Хабарларга кўра, 2 мингга яқин киши эвакуация қилинган. Техас штатининг бошқа туманларида шаррос ёмғир ёғиши давом этмоқда. Губернатор Грег Эбботнинг айтишича, Хьюстон шаҳрида транспорт ҳаракатига путур етган. Минглаб кишилар электр таъминотисиз қолган. АҚШ президенти Дональд Трамп Техасга 29 август куни боришни режалаштирмоқда.
3. Афғонистон жанубидаги Ҳилманд (Гильменд) провинциясида юз берган портлаш сабаб 13 киши ҳаётдан кўз юмди, яна 18 нафари яраланди. Портлаш худкуш-террорчининг автомобили орқали содир этилганлиги айтилмоқда. Террорчи машинада армия қўшинига ҳужум уюштирган. Шу сабаб қурбонлар орасида ҳарбийлар ҳам бор.
4. АҚШ президенти Дональд Трамп 26 августни аёллар ҳуқуқлари тенглиги куни, деб эълон қилди. 1920 йилнинг шу санасида мамлакат Конституциясига 19 та тузатиш киритилган. Хусусан, аёллар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган. Оқ уй расмийлари маъмурият аёлларни қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди. Бироқ айрим штатларда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган намойишлар ҳам ўтказилди. Улар ҳозирги раҳбарият бошқаруви остида аёллар ҳуқуқлари хавф остида қолганлигини иддао қилишди.
5. Кеча, 27 август куни Йоханнесбург шаҳридаги театрда номаълум эркак концерт бўлаётган вақтда саҳнага чиқиб, томошабинларга қарата ўқ очди. Оқибатда 1 киши вафот этди, 7 киши яраланди. Маълумотларга қараганда, номаълум кимса саҳнага кутилмаганда чиқиб кетган ва микрофонни олиб, ўғирланган телефони қайтариб берилмагунига қадар концерт бўлмаслигини айтган. Шундан сўнг у ўқ узишни бошлаган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Айни пайтда уни полиция қидирмоқда.