Самарқанд шаҳрининг Даҳбед кўчасидан Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасига олиб борувчи Нурафшон кўчаси ободонлаштирилади.
Мазкур ташриф давомида Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуасига ҳам борди. Бу ерда ўтганлар хотираси ёд олиниб, Қуръон тиловат қилинди.
Президент ташаббуси билан мазкур мажмуа қошида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази барпо этилмоқда. Бугунги кунда илмий-тадқиқот марказининг қурилиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Шавкат Мирзиёев мазкур марказни замонавий қилиб бунёд этиш билан бирга уни маънавий мазмун билан янада бойитиш, буюк аждодларимиз меросини тарғиб этишни илмий асосда йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.
Мазкур ташриф давомида президент Шавкат Мирзиёевга Самарқанд шаҳрининг Даҳбед кўчасидан Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасига олиб борувчи Нурафшон кўчасини ободонлаштириш, йўл бўйида замонавий турар-жойлар, савдо ва маиший хизмат иншоотлари барпо этиш лойиҳалари бўйича маълумот берилди.