Талеб Рифаи Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш юзасидан ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлигини маълум қилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Жаҳон сайёҳлик ташкилотига 1993 йилда аъзо бўлган. 2004 йилдан Самарқанд шаҳрида ташкилотнинг Буюк ипак йўли бўйича минтақавий офиси фаолият юритади.
2014 йил октябрь ойида Ўзбекистонда ташкилот Ижроия кенгашининг 99-сессияси бўлиб ўтган эди. Ушбу сессияда “Буюк ипак йўли” брендини кенг тармоқда оммалаштириш бўйича Битимлар имзоланганди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда туризм соҳаси мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғига айланиши учун ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг Бош котиби Талеб Рифаини қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.