Юз берган воқеа юзасидан суриштирув бошланган, бироқ ҳамон айбдорлар топилмаганлиги хабар қилинмоқда.
Дониёр Абдумажитов оиласига ёрдам бериш АҚШдаги ўзбеклар томонидан махсус ҳисоб рақами очилиб, унда 2 сутка ичида кўнгиллилар томонидан 63 минг доллардан зиёд маблағ тўпланди. АҚШда ўзбекистонликлар талайгина. У ерда ўзбеклар бир-бири балан ўзаро мулоқотда бўлиб туришади. Дониёр Абдумажитов билан содир бўлган воқеа АҚШдаги ўзбекистонликларни чуқур қайғуга солди. Бу хабар тарқалгандан сўнг, ижтимоий тармоқларда Дониёр Абдумажитовни таниган инсонлар ўз фикрларини ёзиб қолдиришди. Улардан бирининг айтишича, воқеа хавфли ва криминал ҳудудлардан бирида содир бўлган. Дониёр Абдумажитов ишга яқинда кирган бўлиб, бундай ҳудудлар ҳақида хабардор бўлмаган. Бу фойдаланувчи кафе эгаси пицца етказувчини огоҳлантирмаганлигини иддао қилган.
Ҳозирда Дониёр Абдумажитовнинг жасадини Тошкентга олиб келиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Тўпланган маблағнинг 5 фоизи жамғарма ҳисобида қолади. Таҳририятимизнинг АҚШдаги ишончли манбаси етказган хабарга кўра, жасадни Тошкентга олиб келиш учун 14 минг доллардан 20 минг долларгача бўлган маблағ сарфланади. Қолган пуллар эса марҳумнинг оила аъзоларига берилади. Бу масаланинг юридик жиҳати борасида ўзбекистонликлар АҚШдаги элчихонага мурожаат этишган, лекин мутасаддилардан айтарли жавоб бўлмаган.
Йиғилган пулларнинг қолган қисми Дониёр Абдумажитовнинг оиласи ва унинг 4 нафар фарзандларига берилади.
Биз воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.