Мотоцикл ҳайдовчиси шифохонада жон бергани айтилмоқда.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, мотоцикл ҳайдовчиси тезликни оширган ва бурилаётган юк машинаси билан тўқнашган. Тарқалган фотосуратларда мотоциклнинг иккига бўлиниб кетганини кўриш мумкин.
Мотоцикл ҳайдовчиси ёш йигит бўлиб, ЙТҲ оқибатида у оғир тан жароҳати олган ва шифохонага етказилган. Аммо у ерда ҳайдовчининг жони узилган.
Ҳозирда автоҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.