Бу билан компания хавфсизликни таъминлаш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишни назарда тутган.
Мобиль ўйиннинг ман этилишига ходимларнинг иш пайтида чалғиб қолиши сабаб бўлди. Бу эса бахтсиз ҳодисаларни келиб чиқариши мумкин. Шунингдек, ушбу ўйинни ўйнаш учун телефондаги геолокация хизматини ёқиш талаб этилади, бу эса компания маълумотларини сақлаш ҳақидаги қонунга зиддир.
“Кўрсатилган хавфларни ҳисобга олган ҳолда иш вақтида “Pokemon Go” ўйнаш мумкин эмас. Хизмат қурилмалари (мобил телефонлари, смартфонлар ва планшетлар)га эркин фойдаланиш имкони бўлган иловаларни ўрнатишга рухсат берилади, “Pokemon Go” эса уларга тааллуқли эмас”, дейилади Volkswagen’нинг “Pokemon Go”дан фойдаланиш” кўрсатмасида.
Сўнгги пайтларда бир қатор давлатларда, жумладан, Саудия Арабистони, Миср ва Эронда мазкур ўйин тақиқланди. Бундан ташқари, дунё бўйлаб кўплаб давлат органлари ҳам ўз ходимларига иш вақтида покемон овлашни тақиқлаб қўйди.
Аввалроқ, Германиянинг шаҳарчасида “Pokemon Go” ўйини билан боғлиқ шикоятлар кўпайгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
Маълумот ўрнида, Volkswagen концернида 588 мингдан ортиқ ходим ишлайди.