21 май куни Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилган эди.
“Ташриф куз фасли ўрталарига мўлжалланган. Балки у октябрда амалга оширилади. Расмий маълумот берилмагунига қадар, ташрифнинг аниқ санаси ҳақида гапириш қийин.
Раҳбарларимизнинг иш жадвали шу қадар тиғизки, аниқ сана ҳақида сўнгги дақиқагача бир нарса дейиш қийин. Лекин шуни айтиш мумкинки ташриф масаласи ҳал этилган, бу бир неча марта тасдиқланган”, дейди Владимир Тюрденев.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 21 май куни Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилган эди.