Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида фожиали ЙТҲ содир бўлди.
ИИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, Термиз шаҳрида яшовчи А.Абдумаликов (исми ўзгартирилган) бошқарувидаги Cobalt автомашинасини Бойсун тумани “Мустақиллик” маҳалласида ҳайдаб кетаётиб қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган А.Зоиров (исми ўзгартирилган) бошқарувидаги Labo автомашинаси билан тўқнашиб кетади.
Натижада Labo автомашинаси ҳайдовчиси А.З. ва унинг йўловчилари Н.З. исмли аёл ҳамда унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, икки нафар вояга етмаган бола вафот этган.