...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Фарғона йўли” кўчасидаги ЙТҲда Matiz ҳайдовчиси вафот этди


11:48, 14.12.2017 Жамият
 8 511

Тошкент шаҳар ИИББ берган маълумотга кўра, Matiz автомашинасининг 31 ёшли ҳайдовчиси ғилдиракни алмаштириш учун йўл ўртасида тўхташга мажбур бўлади.

Кеча, 13 декабрь куни тахминан соат 10:45да Миробод туманидаги Фарғона йўли кўчасидаги кўприк устида ЙТҲ содир бўлди.
 
Captivа автомашинаси катта тезликда келиб, автомашина ғилдираги нозос ҳолда бўлгани учун уни алмаштирмоқчи бўлган ҳайдовчини уриб юборди ва натижада у оламдан кўз юмди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ берган маълумотга кўра, Matiz автомашинасининг 31 ёшли ҳайдовчиси ғилдиракни алмаштириш учун йўл ўртасида тўхташга мажбур бўлади.
 
Бу ҳолатда қувиб ўтишга ҳаракат қилган Captiva ҳайдовчиси Мatiz ҳайдовчисини уриб юборган. Ҳайдовчи ЙТҲ натижасида олган жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этди. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:ЙТҲ Миробод тумани Тошкент шаҳар ИИББ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар