Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг шерикларига нисбатан Жиноят кодексининг 5 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг шериклари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми “А”, “Б” бандлари: валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш; 188-модда, ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш; 189-модда, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш; 190-модда 2-қисми “А”, “В” бандлари, фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш ва 243-модда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришда айбланиб, Жиноят кодексининг 5 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Айни кунларда суд жараёни давом этмоқда.