2017 йилнинг 16 август тунида Амазонас штатидаги Пуэрто Аякучо шаҳридаги қамоқхонада қўзғалон кўтарилди.
Маҳбуслар ва полиция ходимлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар оқибатида 37 киши ҳалок бўлиб, 14 нафар полициячи турли даражадаги тан жароҳати олган.
Ушбу оммавий қўзғалон Венесуэла ҳудудида 2013 йилдан бери бўлиб ўтган энг йирик қўзғалон сифатида таъкидланмоқда. 2013 йилда қамоқхонадаги норозилик сабабли 61 киши ҳалок бўлган эди.
Маълумот учун, Венесуэлада 30 та қамоқхона мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси гиёҳванд моддалар ва қуроллар билан савдо қилувчи жиноятчи гуруҳлар жазо ўтайди.
Мамлакат қамоқхона тизими 16 минг маҳбусни ушлаб туришга мўлжалланган бўлсада, унда бугунги кунда 50 мингдан ортиқ маҳбус сақланмоқда.