...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Юлдуз Усмонова 11 йилдан сўнг Мустақиллик байрамида


18:07, 01.09.2017 Жамият
 10 415

Хонанда байрам тадбирида Тўра Сулаймон шеъри билан яратилган “Халқ билан бўл” номли қўшиқни куйлаб чиқди.

Кеча, 31 август куни Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги байрам тантаналари бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
2006 йилгача Наврўз, Мустақиллик байрамлари муносабати билан ташкил этиладиган оммавий байрам тадбирларини Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ватан ҳақидаги махсус қўшиқлар билан якунлар эди. Усмоновага қўйилган чекловлар сабаб унинг тантаналардаги ўрнини Ўзбекистон халқ артислари Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитова эгаллаган эди.
 
Орадан 10 йил ўтиб, 2016 йилнинг декабрь ойида Юлдуз Усмонова Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллиги байрам концертида “Ҳамроз билан” номли қўшиғини куйлаб чиқди, аммо бу концерт дастурининг финал қўшиғи бўлмади.
 
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ўтказилган байрам концертида Юлдуз Усмонова финал қўшиғини куйлаш борасида йўқотган мавқеини тиклаб олди. Чиқишини кўпчилик кутган эди.  Хонанда байрам тадбири сўнггида Тўра Сулаймон шеъри билан яратилган “Халқ билан бўл” номли қўшиқни куйлаб чиқди. Усмонова қўшиқ куйлаётган маҳал саҳнага ўрнатилган катта мониторда ўтган бир йил ичида Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар, Президент Шавкат Мирзиёевнинг фаолиятига оид видеолавҳалар намойиш этилди. 

Теглар:Юлдуз Усмонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар