Эртага, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг она шаҳри — Самарқандда Ислом Каримов ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, кеча маълум қилинганидек, Президент қарорига асосан Ислом Каримов сиймоси акс эттирилган ҳайкаллар Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ўрнатилиши ҳам режалаштирилган.
Эртага, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг она шаҳри — Самарқандда Ислом Каримов ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 31 август куни Оқсарой қароргоҳида ўтказилган маросимда шундай деди:
“...2 сентябрь куни, хайрли ишларимизнинг давоми сифатида, Ислом Абдуғаниевич туғилиб вояга етган, мангу ором топган азим Самарқанд шаҳрида улуғ Юртбошитмизнинг ҳайкали очилишига бағишланган маросим ўтказилади.
Шунингдек, Қарши шаҳрида ҳайкал ўрнатиш, Самарқанд шаҳрида ёдгорлик мажмуасини барпо этиш бўйича бошланган ишларимизни тўлиқ якунлаб, у кишининг туғилган кунига 80 йил тўладиган сана — 2018 йил 30 январда тантанали очилиш маросими ўтказамиз.”