...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пахтакор” клубининг акциялари инвесторга сотилади


15:02, 01.09.2017 Спорт
 3 155

Инвестиция мажбуриятларининг умумий ҳажми камида 200 млрд сўм бўлиб, улар 5 йил мобайнида амалга оширилади.

Жорий йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3227-сон ““Пахтакор” футбол клубининг моддий-техник базасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
 
Қарор фармойишига кўра, “PAXTAKOR” спорт-машғулот ўқув маркази” МЧЖ ва “PAXTAKOR TENNIS АСЕ” МЧЖ — “Пахтакор футбол клуби” МЧЖга бирлаштирилади.
 
Кейинчалик унинг устав жамғармасидаги 80% улуши “SFI Management Group” ХК МЧЖга “ноль” харид қийматида сотилади, 20 фоизи эса Тошкент ҳокимлигида қолади.
 
Бунда инвестор бинолар ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлашни амалга ошириши, уларни халқаро стандартлар талабларига мувофиқ келтириши шарт.
 
Инвестиция мажбуриятларининг умумий ҳажми камида 200 млрд сўм бўлиб, улар бизнес-режаларга мувофиқ 5 йил мобайнида амалга оширилади.
 
Инвестор фақат ўзига юклатилган мажбуриятларни тўлиқ бажаргандан кейин устав жамғармасидаги ўз улушини тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлади.
 
Унгача инвесторнинг сотиб олган улушига бўлган ҳуқуқи “тасарруф этиш ҳуқуқисиз” қайди билан мулк ҳуқуқига сертификат билан тасдиқланади.
 
Шунингдек, ҳужжат билан айрим ташкилий масалалар тартибга солинган ҳамда “Пахтакор футбол клуби” МЧЖга ва у томондан жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга имтиёзлар тақдим этилган.
 
Маълумот учун, “Пахтакор” футбол клуби Олий лиганинг 18-туридан сўнг 29 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Жамоани грузиялик мураббий — Шота Арвеладзе янги мавсумдан қабул қилиб олгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Пахтакор Футбол клуби ПҚ-3227 SFI Management Group 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!