...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон кубоги финалида дерби бўлмайди


10:30, 29.09.2018 Спорт
 2 225

“Бунёдкор” ўз майдонида Тошкент вилояти жамоасига енгилди.

Кеча, 28 сентябрь куни Ўзбекистон кубоги ярим финалининг иккинчи ўйини бўлиб ўтди.
 
Унда “Бунёдкор” ўз майдонида Олмалиқнинг АГМК клубини қабул қилди. Ўйинда сенсация қайд этилган ҳолда “қалдирғочлар” “Миллий” стадионда АГМКни финалга “кузатиб қўйишди”.
 
Ўйинда 1:2 ҳисоби қайд этилди. АГМК жамоасидан Музаффарбек Музаффаров ва Зафар Полвонов гол урган бўлсалар, Муроджон Тошматов “Бунёдкор”нинг жавоб голига муаллифлик қилди.
 
Аввалроқ, ярим финалнинг биринчи ўйини бўлгани ва “Пахтакор” жамоаси финалга чиққани ҳақида хабар беган эдик.
 
Финал 28 октябрь куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади ва унда “Пахтакор”  ва АГМК куч синашади.
 
Ўзбекистон Кубоги
 
Ярим финал
 
Бунёдкор – АГМК 1:2 (0:0, 1:2)
 
Голлар: 0:1 – 57 Музаффаров, 0:2 – 63 Полвонов, 1:2 – 80 Тошматов.
 
Бунёдкор: 32. Суҳробжон Султонов, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акрамжон Комилов, 5. Дилшод Жўраев, 8. Жавлон Иброҳимов, 11. Муроджон Тошматов, 18. Сардор Собирхўжаев, 20. Мирғиёс Сулаймонов (7. Дилшод Аҳмадалиев, 46), 30. Хуршид Ғиёсов (15. Фаррух Икромов, 79), 44. Миржамол Қосимов (9. Шаҳзодбек Нурматов, 62), 99. Филип Раевац.
 
АГМК: 12. Роман Абдулов, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 6. Азамат Исроилов, 9. Зафар Полвонов (16. Милош Трифунович, 68), 11. Жасур Ҳасанов (24. Жавлон Гусейнов, 83), 13. Лутфулло Тўраев, 14. Зоҳир Пиримов (71. Жамшид Ҳасанов, 76), 15. Владимир Бубанья, 19. Владислав Касминин, 23. Йован Жокич, 70. Ойбек Қиличев (8. Музаффар Музаффаров, 57)
 
Огоҳлантиришлар: Қиличев 27, Исроилов 90+4.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ўзбекистон кубоги Бунёдкор АГМК Пахтакор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!