
Фаластин расмийлари Халқаро судга бу иш юзасидан зудлик билан чора кўриши кераклигини таъкидлаган.
Фаластин расмийлари Халқаро суддан бу иш юзасидан зудлик билан чора кўриши кераклиги ва АҚШга дипломатик миссиясини Қуддусдан олиб чиқиб кетиш бўйича қарор чиқаришни сўраган.
Маълумот учун, 2017 йилнинг декабрь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Исроилдаги АҚШ элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчириш тўғрисида қарор чиқарган. Янги элчихона жорий йилнинг май ойида очилган.
Халқаро суд давлатлар ўртасидаги низоларни ҳал қилувчи БМТ Олий органи ҳисобланади. Фаластин 2012 йилда БМТ Бош Асамблеяси томонидан аъзо бўлмаган кузатувчи давлат мақомини олган. Лекин Исроил ва АҚШ буни тан олмаган.