Порахўр амалдор ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинган.
Таъкидланишича, Шарофиддин Юсупжонов бунинг эвазига 2 минг АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.
ДХХ Наманган вилоят бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида Шарофиддин Юсупжонов келишилган 2 минг АҚШ долларидан 1800 долларни олаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шарофиддин Юсупжоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Шарофиддин Турғунович Юсупжонов 1979 йилда Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. Миллати ўзбек.