...
МЕНЮ
ONLINE TV

Индонезияда зилзила ва цунами: қурбонлар сони ошмоқда


10:36, 29.09.2018 Олам
 2 426

Цунами келиши натижасида оролдаги кўплаб уйлар, контейнерлар ва шаҳар масжиди сув остида қолган.

Аввалроқ, Индонезиянинг Сулавеси оролида 7,5 балли зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маҳаллий расмийларнинг хабар беришича, зилзила ва ундан кейин юзага келган цунами оқибатида энг камида 48 киши ҳалок бўлган. Қурбонлар сони ошиши кутилмоқда.
 
Цунами келиши натижасида оролдаги кўплаб уйлар, контейнерлар ва шаҳар масжиди сув остида қолган.
 
“Қурбонлар бир нечта ҳудудлардан топилди. Уларни қулаб тушган бинолар босган ва баъзиларини цунами оқизиб кетган. Ҳозирда қутқарув ишлари олиб борилмоқда”, деб маълум қилган Миллий табиий офатларга қарши кураш агентлиги спикери Сутопо Пурво Нугрохо.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Индонезия Зилзила Цунами 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!