...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вадим Абрамов “Бунёдкор” клубига бош мураббий бўлди


11:58, 14.01.2019 Спорт
 2 931

Унинг мураббийлик фаолияти эса 1988 йилдан старт олган. У 1991 йилгача “Пахтакор” клубида ишлаган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби бош тренери этиб тайинланди. Бу ҳақдаги қарор 12 январь, шанба куни “Бунёдкор” раҳбарияти иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинган.
 
Шу кунгача “Бунёдкор” бош мураббийи вазифасини вақтинча бажариб келган Шуҳрат Мақсудов лавозимдан озод этилган.
 
Вадим Абрамовга мураббийлар штабида Марат Мифтахутдинов ёрдамлашди. Бош мураббий билан биргаликда клуб мураббийлар штаби масаласи тез орада кўриб чиқилиши маълум қилинмоқда.
 
Маълумот ўрнида, Вадим Абромов 1962 йилнинг 5 август куни Озарбайжоннинг Баку шаҳрида туғилган. Футболдаги илк фаолиятини 1970 йилда Бакунинг “Нефтчи-2” клубида бошлаган.
 
Унинг мураббийлик фаолияти эса 1988 йилдан старт олган. У 1991 йилгача “Пахтакор” клубида ишлаган.
 
У 2017 йилнинг июнь ойида “Нефтчи” клуби мураббийси бўлган ва шу йилнинг декабрь ойида мураббийлик фаолиятини олиб бориш лицензиясидан номаълум муддатга маҳрум қилинган. 2018 йилнинг июнь ойида унинг лицензияси қайтарилди.  
 

Теглар:Вадим Абрамов Бунёдкор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!