Тошкент шаҳрининг “Бунёдкор” кўчасидаги кўприк бугун очилди.
“Бунёдкор” кўчаси Тошкентнинг энг серқатнов йўлларидан бири бўлиб, бу кўчанинг “Тошкент ҳалқа йўли”, “Фарҳод”, “Муқимий”, “Ислом Каримов”, “Навоий” ва бошқа йирик кўчалар билан кесишган жойларида йўл ўтказгич ва тунеллар қурилган.
Янги кўприк бунёд этилгани натижасида энди “Бунёдкор” кўчаси бўйлаб тўхтовсиз ва хавфсиз ҳаракат таъминланади. Йўл ўтказгичда транспортлар 6 та қаторда ҳаракатланади.
Шунингдек, бу ерда 124 метрлик иккита пиёдалар ўтиш кўприги қурилган. Ногирон ва кексаларга қулайлик яратиш мақсадида лифт ва эскалатор ўрнатилган.