Мазкур лойиҳа Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Республиканинг намунавий ва ихтисослашган мактабларидан саралаб олинган 28 нафар ёшлар етакчилари учун Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида 16–21 октябр кунлари ўқув-тренинглари ташкил этилмоқда.
Бу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети билан ҳамкорликда ташкил қилинган.
Лойиҳа мақсади — етакчиларни инновацион лойиҳалар яратишга ва тренерликка тайёрлаш, лидерлик, нотиқлик, тайм-менежмент, ижодий ва танқидий фикрлашни ривожлантиришга қаратилган мастер-класс ва тренинглар орқали уларда кўплаб кўникмаларни шакллантириш.
Бу лойиҳага халқаро тоифадаги малакали тренерлар жалб қилинган. Лойиҳа ва тренерлар гуруҳи ҳақидаги батафсил маълумотларни ёшлар учун — YU саҳифасида кузатиб боришингиз мумкин.