...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Япония сўнгги дақиқаларда Бельгияга ютқазди, чорак финалда Лукаку – Неймар қаршилигини кўрамиз


10:11, 03.07.2018 Спорт
 2 054

Япония аламли тарзда мундиални якунлади.

Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалидан ўрин олган Бельгия ҳамда Япония терма жамоалари ўртасидаги ўйинда кучли ирода кўрсатган Европа вакилларининг қўли баланд келди.
 
Биринчи бўлимнинг илк дақиқалари кутилмаганда Япониянинг ҳужумлари билан бошланди, бироқ орадан бироз вақт ўтиб, устунлик бельгияликлар томонига ўтди. Аммо японларнинг қарши ҳужумлари анча хавфли бўлди.
 
Иккинчи бўлим дебюти қитъадошларимизга омадли келди, 48-дақиқада Япония қарши ҳужумда гол уришга муваффақ бўлди: марказдан узатилган тўпни Янн Вертонген хатога йўл қўйиб Генки Харагучини ўтказиб юборди, Харагучи эса дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва зарба беришда адашмади.
 
Орадан 4 дақиқа ўтар-ўтмас, Япониянинг яна бир ҳужуми гол билан тугади. Шинжи Кагава рақиб жарима майдони ташқарисида тўпни Такаши Унуига узатди, “Бетис” футболчиси узоқ масофадан дарвозани аниқ нишонга олган ҳолда жамоасининг иккинчи голини урди.
 
Шундан сўнг ҳам Япония ҳимоя ҳақида ўйламай номдор рақиби билан тенгма-тенг ҳужумкор ўйин кўрсатди. 69-дақиқада Вертонген хатосини тўғирлашга муваффақ бўлди: стандарт вазиятдан сўнг Янн қатган тўпни боши билан дарвоза томон йўналтирди ва тўп Кавашиманинг устидан ўтиб дарвозадан жой олди.
 
74-дақиқада Эден Азар чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, у ерда Маруан Феллайни юқори қаватда ҳимоячилардан устун келди ва тўпни боши билан дарвозага йўналтирди.
 
Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сонияларида бельгияликлар қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди ва Носир Шадли жамоасининг ғалаба тўини киритди.
 
Шу тариқа, Бельгия 6 июль куни чорак финалда Бразилия билан баҳс олиб боради.
 
ЖЧ-2018, 1/8 финал.
Бельгия – Япония 3:2.
Голлар: Вертонген (69), Феллайни (74), Шадли (90+4) – Харагути (48), Инуи (52).
 
Бельгия – Куртуа, Компани, Вертонген, Менье, Алдервейрелд, де Брюйне, Феррейра Карраско (Шадли, 65), Витцель, Азар, Мертенс (Феллайни, 65), Лукаку.
 
Япония – Кавашима, Йосида, Нагатомо, Сакаи, Седзи, Хасебе, Шибасаки (Ямагучи, 81), Кагава, Харагучи (Хонда, 81), Инуи, Осако.
 
Огоҳлантиришлар: Шибасаки (40).

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бельгия Япония ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!