Бразилия терма жамоаси Мексика билан баҳс олиб борди.
Ўйинга келадиган бўлсак, учрашув тенг курашлар остида бошланди, биринчи бўлимда жамоалар хавфли ҳужумлари билан ҳисобни очишга яқин бўлдилар. Бироқ ҳимоячи ва дарвозабонларнинг яхши ўйини гол кўришимизга сабаб бўлмади.
Иккинчи бўлим бошида Мексика ўзгаришларни амалга оширди. Бироқ 51-дақиқада Неймар Виллианнинг жарима майдонига ёллаган пасидан сўнг бўш дарвозани ишғол қилиб ҳисобни очди. Ўйин кескин ва қўполликларга бой кечди.
Неймарнинг ўзига мексикаликлар бир неча маротаба қоида бузишди. Голдан кейин Мексика ҳужумга бор кучини ташлади. Бразилия эса қарши ҳужумдан ҳаракат қилди ва заҳирадан тушган Фирмино 88-дақиқада ҳисобни оширди. Ўйин шу тарзда якунланди ва Мексика ушбу мундиалда ҳам 1/8 финалда қолиб кетди.
ЖЧ-2018 1/8 финал.
Бразилия – Мексика 2:0.
Голлар: Неймар (51), Фирмино (88).
Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва, Филипе Луис, Фагнер, Миранда, Паулиньо (Фернандиньо, 80), Каземиро, Коутиньо (Фирмино, 86), Виллиан (Маркиньос, 90), Неймар, Габриэл Жезус.
Мексика – Очоа, Айяла, Маркес (Лайюн, 46), Альварес (Дос Сантос, 55), Сальседо, Гуардадо, Гальярдо, Вела, Эррера, Лосано, Эрнандес (Хименес, 60).
Огоҳлантиришлар: Альварес (38), Филипе Луис (43), Эррера (55), Каземиро (59), Сальседо (77)