Туркманистон Президенти ташрифи сабаб Кўксаройда фаҳрий қоровул саф тортди.
Бугун, 23 апрель куни Тошкентдаги Кўксарой мажмуасида Туркманистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот Хизмати хабар қилди.
Маросим аввалида Ўзбекистон Фаҳрий қоровул қўшинлари Президентлар қаршисида саф тортди.
Ушбу маросимда бир нечта давлатнинг элчи ва вакиллари, икки мамлакат вазирлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишмоқда.