Президентлар ушбу мажмуага ташриф буюриб, Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиши режалаштирилгани айтилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов фаолият юритган Оқсарой қароргоҳи, айни дамдаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ташрифига тайёргарлик ишлари бошланди.
Президентлар ушбу мажмуага ташриф буюриб, Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиши режалаштирилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 6-7 март – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи кунлари давомида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида ўрнатилган бюст очилиш маросими бўлиб ўтган эди.