...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Тошкентда заҳарланган опа-сингиллар ўлими юзасидан Прокуратура расмий маълумот берди


15:09, 16.11.2017 Жамият
 13 866

Олмазор туманида яшовчи оиланинг уч нафар қизлари овқатдан заҳарланиш туфайли вафот этган эди.

2017 йилнинг 8 ноярбь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи оиланинг уч нафар қизлари (Муниса (7 ёш), Мухлиса (6 ёш) ва Моҳира (4 ёш) Қосимовалар) овқатдан заҳарланиш туфайли вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қизларнинг каттаси эндигина мактабга чиққан, қолган икки нафари эса тумандаги “Само қалдирғочлари” номли 299-сонли боғча тарбияланувчилари эдилар. Бу мудҳиш воқеа ҳақида эшитган киши борки, бир муддат карахт ҳолатда қолиши аниқ.
 
Ниҳоят, бу борада текширув ишларини бошлаб юборган Прокуратура органлари расмий баёнот берди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи ўринбосари Воҳиб Шароповнинг сўзларига кўра, опа-сингил Қосимоваларнинг ўлими ҳолати юзасидан 9 ноябрь куни Прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.
 
Комплекс суд-тиббиёт, суд-кимёвий экспертизалари натижаси, тергов ҳаракатларининг кейинги йўналишларини белгилайди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Воҳиб Шаропов Тошкент шаҳар Опа-сингиллар ўлими Прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар