...
МЕНЮ
ONLINE TV

Молия вазирлиги тизимида янги тайинлов амалга оширилди


14:44, 16.11.2017 Жамият
 3 829

Маҳмуд Саидаҳмедович Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири этиб тайинланди.

Маҳмуд Саидаҳмедович Садиқов Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири лавозимига тайинланди.
 
Маҳмуд Саидаҳмадович 2016 йилнинг 13 октябрь санасида куни Молия вазири лавозимини тарк этиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари этиб тайинланган эди.
 
Маҳмуд Садиқов ўз иш фаолияти давомида Амударё тумани молия бўлимининг бюджет бўлими иқтисодчиси, Амударё тумани молия бўлимининг бюджет бўлими бошлиғи ва Амударё тумани молия бўлими мудири лавозимларида ҳам ишлаган.
 
Аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига Рашид Насруллаевич Раҳматов тайинлангани хақида хабар берган эдик.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14 ноябрдаги Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари Самадов Салом Исматович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
 
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида ва Тошкент вилояти прокурори биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган Таджиев Эркабай Аминович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинлангани хақида хабар берган эдик.
 
Рашид Раҳматов бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
 

Теглар:Қорақалпоғистон Республикаси Тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар