...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдусалом Азизов ташаббуси билан вазирлик сайти ишга тушди


14:32, 16.11.2017 Жамият
 2 391

Мудофаа вазирлиги сайтининг фаолият бошлаши соҳага доир ахборот олиш имкониятини кенгайтиради.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мамлакат аҳолисининг мудофаага доир ахборотга бўлган эҳтиёжи ва қизиқишларини инобатга олиб ўзининг расмий сайтини ишга туширди.
 
Гарчи ҳозирда тест режимида ишлаётган бўлишига қарамай веб-сайт тез орада вазирлик ва халқ орасида ўзига хос “кўприк” вазифасини бажариши аниқ.
 
Бундан ташқари, ушбу сайт мудофаа вазирлиги ва унинг тизимида қилинаётган ишлар, ислоҳотлар, тадбирлар борасида тезкор маълумот олиш имконини ҳам беради.
 
Сайт нафақат маълумотлар, балки “Ватанпарвар” кўрсатуви ҳамда ҳарбий соҳага оид кўрсатув ва эшиттиришларини ҳам кўриш ҳамда эшитиш имконини беради.
 
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг функция ва вазифалари, вазир ва унинг ўринбосарлари, ҳарбий округлар ҳақидаги кўпчиликка номаълум бўлган маълумотларнинг аллақачон сайтдан ўрин олганлиги алоҳида олқишга сазовордир.
 
Шунингдек, фуқаролар mudofaa@umail.uz электрон почтасига ўзларини қизиқтирган савол билан мурожаат қилиш имконига эга бўлдилар.
 
Эслатиб ўтамиз, гарчи вазирликнинг расмий сайтида ҳали бу ҳақда маълумот берилмаган бўлса-да, Мудофаа вазири хизмат сафари билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов бошчилигидаги делегация Озарбайжон Республикасига расмий ташриф уюштирган.
 
Мазкур расмий учрашувлар давомида ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий таълим йўналишларидаги ҳамкорлик масалалари ва бошқа мавзулар муҳокама этилиши ҳамда қатор келишувлар имзоланиши кутилмоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Мудоффа вазирлиги Сайт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар