...
МЕНЮ
ONLINE TV

Леонардо да Винчининг асари абсолют рекорд ўрнатди


14:17, 16.11.2017 Олам
 2 952

“Дунё қутқарувчиси” солиқ тўловлари ҳамда аукцион йиғимлари билан ҳисоблаганда жами 450 млн АҚШ долларига сотилди.

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги “Christie’s” деб номланган аукционида  Леонардо да Винчининг “Дунё қутқарувчиси” асари 400 млн АҚШ долларига сотилди.
 
“Дунё қутқарувчиси” асарининг бошланғич нархи 100 млн АҚШ доллари деб белгиланган эди. 30 дақиқа давом этган аукционда асар ўзининг бошланғич нархидан тўрт баравар кўп маблағ миқдорида, яъни 400 млн АҚШ долларига сотилган.
 
Асарнинг бундай нархда сотилиши унинг “жаҳондаги энг қимматбаҳо асар” деган ном олишига ҳам сабаб бўлди. Муаллиф томонидан моҳирлик билан яратилган асарнинг янги хўжайини “Дунё қутқарувчиси” ни қўлга киритиш учун солиқ тўловлари ҳамда аукцион йиғимлари билан ҳисоблаганда жами 450 млн АҚШ доллари сарфлашига тўғри келади.
 
“Вести” ахборот агентлигининг хабар беришича, бундан бир ярим йил муқаддам Пабло Пикассонинг “Алжир аёли” асари қатарлик Ҳамад бин Жасем томонидан 200 миллион АҚШ долларига сотиб олинган ва бугунги кунга қадар бу “рекорд натижа” деб эътироф этилаётган эди. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Дунё қутқарувчиси Леонардо да Винчи Пабло Пикассо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!