...
МЕНЮ
ONLINE TV

Девор ошиб пул ва тақинчоқлар ўғирлаган уч нафар йигит қўлга олинди


14:11, 16.11.2017 Жамият
 2 541

Янгийўл туманида уч нафар йигирма ёшга тўлмаган йигитлар ўғирлик содир этишди.

Ёдингизда бўлса, аввалроқ Тошкент вилояти ИИБнинг маълумотларига таянган ҳолда юқоричирчиқлик от ўғриси, ўғирликка қўл урган ангренлик уй бекаси, ёлғон маълумотлар бергани учун қўлга олинган оққўрғонлик аёл, бундан ташқари, Тошкент шаҳар ИИББ сайтида эълон қилинган, Шайхонтоҳур туманида жойлашган савдо марказидаги дўкондан 184 дона телефон аппаратини ўғирлаётган шахс қўлга олингани ҳақида маълум қилган эдик.
 
Бундан ташқари, кеча, яъни 15 ноябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишига тааллуқли маълумотлар келтирилган мақолалар, жумладан, Президент Шавкат Мирзиёев билдирган жиноятчиликнинг олдини олишга доир видеолавҳа ҳам эътиборингизга тақдим этилди.
 
Умуман олганда, жиноятчиликка қарши курашиш — фақат тегишли тартибда жазолаш, жазога тортиш тизимидан иборат эмас. Профилактика ишларини кучайтириш лозимлиги Давлат раҳбари томонидан алоҳида таъкидланмоқда.
 
Ёш йигитлар иштирокидаги навбатдаги ҳуқуқбузарлик Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида содир этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ томонидан таҳририятимизга йўлланган хабарда маълум қилинган.
 
Хабарда айтилишича, Янгийўл туманида яшовчи 1982 йилда туғилган Шуҳратжон Расуловнинг (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) уйига, жорий йилнинг 6 ноябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс (шахслар) девор ошиб ўтиш йўли билан кириб, уйидаги шкаф ичидан бир миллион сўм пуллари ва бир миллион беш юз минг сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетган.
 
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни 1998 йилда туғилган Жуманазар Исаев, 2000 йилда туғилган Хуршид Орзуев ва 2001 йилда туғилган Моҳирбек Юсуповлар содир этганликлари аниқланиб, гумондорлар қўлга олинди.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:Тошкент вилояти ИИБ Янгийўл тумани Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар