...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: Усама бен Ладен ўлдирилган кун


12:19, 02.05.2017 Бу қизиқ
 5 232

2004 йил — Гонгконгда фоҳишалик муаммоларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Бугун 2 май — йилнинг 122-куни. Йил якунига 243 кун қолди.
 
Байрамлар
 
Мьянма — Деҳқонлар куни.
 
Воқеалар
 
1509 йил — Испанлар Сан-Хуан шаҳрига асос солди — у ҳозирда Пуэрто-Риконинг пойтахти.
 
1848 йил — Львовда биринчи Украина сиёсий ташкилоти тузилди — Бош рус радаси.
 
1857 йил — буғ двигателида ҳаракатланувчи парракли ва учоёқли самолёт лойиҳаси учун Ф.Дю Тамплюга патент берилди.
 
1879 йил — Испания социалистик ишчи партияси тасдиқланди.
 
1919 йил — АҚШда биринчи йўловчи ташувчи авиа йўналиш очилди.
 
1955 йил — Ҳиндистон парламенти табақаларни камситишни ман этувчи қонунни қабул қилди.
 
1989 йил — Венгрия қўшинлари Австрия чегарасида 218 километрли тиканли сим панжарани бузишни бошлади.
 
1991 йил — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2000 йилда дунёда ОИТС вируси билан касалланган 40 миллион киши бўлишини эълон қилди.
 
1995 — Босния серблари Хорватия пойтахти Загребга ракета ҳужумини бошлади.
1997 йил — Тони Блэр Буюк Британия бош вазири бўлди.
 
2003 йил — Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Жан Лемерни қабул қилди.
 
2004 йил — Панамада Парламент сайлови бўлиб ўтди.
 
2004 йил — Гонгконгда фоҳишалик муаммоларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар бу бизнесни қонунийлаштиришни талаб қилишди.
 
2005 йил — Гондурас президенти Рикардо Мадуро самолёти ҳалокатга учради. Президент жароҳатланмади.
 
2011 йил — АҚШ махсус хизмати биринчи рақамли террорчи Усама бен Ладенни йўқ қилишди.
 
Туғилганлар
 
1729 йил — Екатерина II, Россия императори.
 
1860 йил — Уильям Мэддок Бейлисс, инглиз физиологи, 1902 йилда Эрнест Старлинг билан ҳамкорликда гормонларни кашф қилган.
 
1903 йил — Комил Ёрматов, таниқли ўзбек актёри ва кинорежиссёри, СССР халқ артисти.
 
1903 йил — Бинг Кросби, америкалик киноактёр, қўшиқчи.
 
1909 йил — Иван Любезнов, театр ва кино актёри, СССР халқ артисти.
 
1911 йил — Мирзо Турсунзода, тожик ёзувчиси.
 
1927 йил — Виктор Родригес Андраде, уругвайлик футболчи, 1950 йилда жаҳон чемпиони.
 
1929 йил — Тамара Логинова, актриса.
 
1939 йил — Норма Алеандро, аргентиналик актриса.
 
1939 йил — Леонид Каневский, театр ва кино актёри.
 
1941 йил — Интс Буранс, латвиялик актёр.
 
1942 йил — Жак Рогге, 2001-2013 йилларда Халқаро Олимпия қўмитаси раиси.
 
1942 йил — Михаил Жигалов, актёр.
 
1946 йил — Дэвид Суше, Эркюл Пуаро роли билан дунёга танилган актёр.
 
1946 йил — Брюс Робинсон, англиялик кинорежиссёр, актёр ва сценарист.
 
1960 йил —Георге Иванов, 2009 йил 12 майдан Македония президенти.
 
1962 йил — Наби Жалолиддин, ўзбек ёзувчиси ва шоири
 
1972 йил — Дуэйн Жонсон, америкалик актёр.
 
1975 йил — Дэвид Бекхэм, собиқ футболчи.
 
2015 йил — Кембриж маликаси Шарлотта.
 
Вафот этганлар
 
907 йил — Борис I, Болгария қироли.
 
1219 йил — Левон II, Арманистон қироли.
 
1519 йил — Леонардо да Винчи, итальялик машҳур рассом, архитектор, олим, муҳандис.
 
1993 йил — Иван Лапиков, актёр, СССР халқ артисти.
 
2011 йил — Усама бен Ладен, “Ал-Қоида” гуруҳи раҳбари.
Сумбула

Теглар:Бугун Усама бен Ладен Леонардо да Винчи Комил Ёрматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!