...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Европада теракт содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди


11:54, 02.05.2017 Олам
 2 055

Чунки бу каби жойлар кутилиши мумкин бўлган ҳужумлар учун афзаллиги билан ажралиб туради.

АҚШ давлат департаменти америкаликларни ёзги мавсум вақтида Европа ҳудудида террорчилик ҳаракатлари содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
 
“Давлат департаменти АҚШ фуқароларини Европа ҳудудида сақланиб қолинаётган террочилик ҳужумларининг хавфи ҳақида огоҳлантирди”, дейилади хабарда.
 
Давлат департаменти америкаликларни ёзги мавсумда жамоат ва туристик жойлар, савдо марказлари, меҳмонхоналар, клублар, боғлар, аэропортлар, ресторанлар, ибодатхоналарда огоҳ бўлишга чақирди. Чунки бу каби жойлар кутилиши мумкин бўлган ҳужумлар учун афзаллиги билан ажралиб туради.
 
“Франция, Россия, Швеция ва Буюк Британияда содир бўлган нохуш воқеалар ИШИД, “Ал-Қоида” ва шу каби террористик гуруҳлар Европада террорчилик ҳужумларини огоҳлантиришсиз амалга оширишлари мумкинлигини кўрсатади”, дейилади хабарда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:АҚШ террорчилик ҳаракатлари Ал-Қоида ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!