...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия Арабистонининг янги элчиси тайинланди


11:38, 02.05.2017 Жамият
 1 635

Учрашувда халқаро ва минтақавий аҳамиятдаги айрим масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Бугун, 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳишом бин Мишъал бин Сувайлим ас-Сувайлим билан учрашди.
 
ТИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, вазир Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилиб олди.
 
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томон муносабатларининг, жумладан, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доираларидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.
 
Учрашувда халқаро ва минтақавий аҳамиятдаги айрим масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Бобур Жалолов

Теглар:Ўзбекистон Саудия Арабистони Элчи Абдулазиз Комилов Ҳишом бин Мишъал бин Сувайлим ас-Сувайлим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар