...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сайёранинг энг кекса инсони 146 ёшида вафот этди


11:34, 02.05.2017 Олам
 3 169

“Гото бобо” номи билан танилган асли исми Сапармен Содименжо бўлган Индонезиянинг Ява оролида яшовчи фуқаро 146 ёшида вафот этди.

“Гото бобо” номи билан танилган асли исми Сапармен Содименжо бўлган Индонезиянинг Ява оролида яшовчи фуқаро 146 ёшида вафот этди. У ер сайёрасининг энг кекса инсони ҳисобланади. Бироқ бу мақом расман берилмаган.
 
Гото 12 апрель куни саломатлиги ёмонлашгани туфайли касалхонага келтирилган эди. Бироқ олти кун ўтгач, уйга қайтаришларини талаб қилди. Қариянинг набираси бобоси ўшандан бери бор-йўғи бир қошиқ бўтқа еганини ва озгина сув ичганини айтди.
 
Готонинг чинакам ёшини аниқлашнинг имкони йўқ, чунки у 1900 йилдан аввал туғилган. Туғилганларни рўйхатга олиш эса айнан мана шу вақтдан бошланган. 2014 йилда берилган гувоҳномага асосан, Гото 1870 йил 31 декабрда туғилган. Шуни қайд этиб ўтиш керакки, Гото бир умр кашанда бўлган, шунча умрни яшаб ўтишда унга “муҳаббат” ёрдам берган.
 
Бу давр мобайнида у тўрт хотини, ўн ака-сингиллари ва барча болаларининг ўлимини кўрди. Содименжо кеча, 1 май куни бир неча йил аввал ўзи сотиб олган жойга дафн қилинди. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Гото бобо энг кекса инсон Индонезия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!