Россиялик теннисчи ер куррасининг энг кучли аёл теннисчилар ўнталигига кириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, немис теннисчиси Анделик Кербер 2016 йилда Australian Open турнирининг фаворити Серена Уильямсни мағлуб этган ҳолда уни биринчи ўриндан тушириб юборганди.
Россия теннис федерацияси Президенти Шамиль Тарпишев Касаткина ғалабаси ҳаққоний тасодиф эмаслигини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, россиялик теннисчи ер куррасининг энг кучли аёл теннисчилар ўнталигига кириши мумкин.
“У жудаям ақлли ўйинчи бўлиб, жаҳон ўнталигидаги спортчилар даражасида ўйнай олади. Биринчи ракетка устидан қозонган ажойиб ғалабаси — бу жуда катта муваффақиятдир. Муваффақият бўлганда ҳам тасодифий эмас, балки ҳаққонийдир”, дея маълум қилади Тарпишев.