...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британияда Наполеон отининг йўқолган туёқлари топилди


11:13, 02.05.2017 Олам
 1 986

1831 йил Ангерстейн 38 ёшида вафот этган отнинг икки олд туёғидан ўзига тамакидон ясаттирди.

Буюк Британиядаги фермер хўжалиги уйларидан бирида Франция императори Наполеон Бонапартга тегишли бўлган Маренго исмли чопқир отнинг туёқлари топилган.
 
1815 йил Ватерлоодаги жангда Наполеон тор-мор этилгач, Маренго ўлжа сифатида Англияга юборилган, унинг эгаси инглиз зобити Уильям Ангерстейн бўлди. 1831 йил Ангерстейн 38 ёшида вафот этган отнинг икки олд туёғидан ўзига тамакидон ясаттирди. Улардан бирини Лондондаги Сент-Жеймс қасри қўриқчиларига ҳадя қилди. Хабарларга кўра, иккинчиси зобит оиласида сақланган ва узоқ муддатдан буён йўқолган, деб ҳисобланганди.
 
Хулоса қилиб айтганда, туёқ Ангерстейн оиласига тегишли бўлган уйнинг ошхона жавонидан пластик пакетга ўралган ҳолда топилди. Туёқнинг ҳақиқийлиги ДНК таҳлил натижаларидан сўнг аниқланди. Айни пайтда 2 та олд туёқсиз Маренго скелети Лондон тумани — Челсидаги Миллий ҳарбий музейда сақланмоқда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Буюк Британия Наполеон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!