...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нон орасига беркитилган сигарета ва долларни яширишнинг янгича усули


10:59, 02.05.2017 Жамият
 5 886

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари тамаки маҳсулотларини яширин равишда олиб чиқиш мақсадида божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилишга бўлган навбатдаги уринишни фош этишди, дея хабар берди Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати катта инспектори.
 
“Тошкент-Истанбул” рейси бўйича парвозга отланган пойтахтлик Хушнода Ярашева хорижда пуллаш учун кўзланган 2 турдаги 550 қути сигаретларни божхона назоратидан яширинча олиб чиқиш мақсадида уларни нонлар орасига яхшилаб беркитади ва кўриниб қолмаслиги учун елим скотч ёрдамида ўрайди. Аммо назорат-рентген аппарати экранида ушбу сигаретлар кафтдек акс этишини қоидабузар инобатга олмаган эди.
 
Шунингдек, Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг “Қарши-Керки” чегара-божхона пости ходимлари нақд хорижий валюталарнинг яширин олиб чиқилишига доир бир нечта божхона қоидабузарликларини фош қилишди.
 
Туркманистон Республикаси фуқароси Б.Бобоназаров ҳам 2150 АҚШ долларини  яширинча олиб чиқиш учун ноутбукка мўлжалланган сумкада кўз илғамас бўшлиғига беркитгани божхона кўриги давомида фош этилди.
 
Унинг юртдоши С.Пирханова эса божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиш мақсадида 650 АҚШ долларини багаж туткичлари орасига яширганча олиб чиқиб кетаётган пайтда тўхтатиб қолинди.
 
Бундан ташқари, қўшни давлат фуқаролари Г.Абдиромовага ҳам 600 АҚШ долларини яширинча олиб чиқиш режаси наф бермади.
 
Эслатиб ўтамиз, муқаддам айни шу постда оёқ кийимларининг ички қисмига қўшни давлат фуқаролари Х.Гулбоев 2200 АҚШ долларини, С.Джумамурадова эса 500 АҚШ долларини яширганча олиб чиқишга урингани ҳақида хабар берилган эди.
 
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Сигарета Доллар божхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар