...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Тошкентда қулфбузарлар қўлга тушди


13:16, 19.08.2017 Жамият
 4 044

Бодомзор масжиди олдида жойлашган автотураргоҳда машина ичидаги буюмлар ўғирланган.

Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятининг турли ҳудудларида безорилик ва ўғирлик билан боғлиқ жиноятлар юз берган. Бу ҳақда “Ўзбекистон24” телеканали хабар берди.
 
Жиноятчилик профилактикаси куни доирасида ҳудудларда ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар идораси ва жамоатчилик вакилларидан иборат гуруҳлар тузилиб, аҳоли томонидан билдирилаётган муаммоларни жойида ҳал этишга ҳаракат қилинмоқда.
 
Турли тадбир ва чоралар кўрилаётган бўлсада ўзга шахсларнинг мол-мулкига таҳдид қилиш ва уни ўғирлаш билан боғлиқ ҳолатлар учрамоқда. Буни видеотасвирлардаги ҳолатларда гувоҳ бўлиш мумкин.
 
Жумладан, Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Бодомзор масжиди олдида жойлашган автотураргоҳда шу туманда истиқомат қилувчи фуқаро Миртоҳир Мирюнусовга тегишли бўлган “Ласетти” автомобилини номаълум шахс калит танлаш йўли билан очиб, олд ўриндиқ тагидаги буюмларни олаётган вақтда қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.
 
Ҳар бир ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Жиноятчилик Ҳуқуқбузарлик Профилактика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар